ДХХ Андижон ва Наманганда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар ўтказди
Ҳодисалар

ДХХ Андижон ва Наманганда гиёҳвандликка қарши тезкор тадбирлар ўтказди

493

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Чегара қўшинлари ҳарбий ҳизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан давлат чегарасидаги сим тўсиқлар ва унга параллел равишда ўрнатилган девор устидан улоқтириб ўтказиб берилган 3 кг 860 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди. 

Андижон вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1980 й.т., муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитаси ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Қамчиқ довонида тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётганлиги маълум бўлиб, у ҳам ҳибсга олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...