Загрузка
Загрузка
ДХХ: Банк ходимининг кирдикорлари фош этилди
Ҳодисалар

ДХХ: Банк ходимининг кирдикорлари фош этилди

803
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Чиноз туманидаги тижорат банкларидан бирининг ходими “Х.А.” содир этган ноқонуний фаолият фош этилди.

Хусусан, “Х.А.” мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 2020 йилда турмуш ўртоғи номига деҳқон хўжалиги ташкил этиб, уни ўзи ишлайдиган банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган.

Сўнгра “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқарога ажратилган жами 397,3 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини деҳқон хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, фуқароларга нақдлаштириб бериши натижасида ушбу маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Шунингдек, “Х.А.” 2021 йилда 3 нафар яқин таниши номига деҳқон хўжаликлари ташкил қилиб, уларни ҳам банк таъминотчиси сифатида рўйхатдан ўтказган ва “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида
71 нафар фуқарога ажратилган жами 2 млрд. 182 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ушбу хўжаликлар орқали нақдлаштириб бериши натижасида мазкур маблағлар мақсадсиз сарфланган.

Бундан ташқари, 2020 йилда 10 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан мини печлар харид қилиш учун 60 млн. сўм миқдорида кредит ажратилишига эришган ва уларни ҳам ўзига тегишли таъминотчи деҳқон хўжалиги ҳисобига ўтказиб, талон-тарож қилган.

Ҳозирда “Х.А.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...