Загрузка
Загрузка
ДХХ илгари судланган хонанда ва унинг иккита шеригини ер билан боғлиқ   фирибгарлик учун ушлаган
Ҳодисалар

ДХХ илгари судланган хонанда ва унинг иккита шеригини ер билан боғлиқ фирибгарлик учун ушлаган

444
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари илгари судланган хонанда ва унинг иккита шеригини ер билан боғлиқ   фирибгарлик учун ушлаган. 

"Тошкент шаҳрининг 1963 ва 1975 йилларда туғилган икки нафар фуқароси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога коврак ўсимлигини етиштириш учун Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ўрмон хўжалигидан 1000 гектар ер ажратишда ёрдам беришни ваъда бериб, ўз хизмати учун 300 минг доллар талаб қилган", - дея қайд этмоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

ДХХ бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳудудий бошқармаси билан биргаликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу шахслар сўралган маблағни олмоқчи бўлганида ушланган.

Терговолди текшируви чоғида аниқланишича, улар илгари судланган, 1988-йилда Қарши шаҳрида туғилган, ҳозир эса Тошкентда яшаётган ва қўшиқчилик фаолияти билан шуғулланаётган, ўзини гўёки Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси инспектори деб таништирган шахс билан 80 минг доллар эвазига бу масалани ечишга келишиб олганликларини тасдиқлашган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, бу фуқаро Тошкентда аванс сифатида 24 минг доллар олаётганида қўлга олинган.

Ҳозирда айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+