ДХХ ходимлари ёнида қалбаки 10 минг доллар бўлган эркакни ушлаган. Пулларни Тошкентда тарқатиш режалаштирилган. Видео
Ҳодисалар

ДХХ ходимлари ёнида қалбаки 10 минг доллар бўлган эркакни ушлаган. Пулларни Тошкентда тарқатиш режалаштирилган. Видео

774

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари ёнида қалбаки 10 минг доллар бўлган эркакни ушлаган. Сохта пулларни Тошкентда тарқатиш режалаштирилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қалбаки долларлар Учқўрғон туманида яшовчи илгари гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб судланган 36 ёшли фуқарони текшириш чоғида топилган.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, эркак ушбу   қалбаки долларни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқародан олган. Кейинчалик тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари қалбақи долларлар "Тинар" исмли Қирғизистон фуқароси томонидан Тошкентга тарқатилиши учун юртимизга олиб келинганини аниқлашган.

Ушланганларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни ишлаб чиқариш, сотиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+