Загрузка
Загрузка
ДХХ ходимлари йирик миқдордаги  қалбаки долларни ушлашган
Ҳодисалар

ДХХ ходимлари йирик миқдордаги қалбаки долларни ушлашган

509
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура вакиллари билан ҳамкорликда икки нафар ўзбекистонликни йирик миқдордаги қалбаки доллар билан ушлашган.

Ширин шаҳри (Сирдарё вилояти)га кираверишдаги ЙПХ постида Бекобод шаҳридан (Тошкент вилояти) келган "Нексия" автомобили тўхтатилиб, текширилган. Текширув давомида автомобиль салони томига яширилган 20 минг қалбақи доллар топилган. Улар автомобиль йўловчилари - Ҳовос тумани туғилган К.Х. (1982) ва Боёвут туманилик фуқаро Т. Ш. (1982)га тегишли бўлган.

Дастлабки тергов давомида аниқланишича, ўзбекистонликлар қалбақи пулларни Қирғизистонда яшовчи дўстларидан сотиб олишган. Улар принтерда чоп этилган 20 минг қалбаки пуллар учун 8 минг ҳақиқий доллар беришган.

Ўзбекистонликлар 20 минг қалбаки долларни Тожикистонда 10 минг ҳақиқий доллар эвазига сотишни режалаштиришган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...