ДХХ тезкор ходимлари 23 йил давомида қидирувда бўлган террорчини Ўзбекистонга олиб келишган. У 1999 йилда Тошкентда  амалга оширилган  кўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган
Ҳодисалар

ДХХ тезкор ходимлари 23 йил давомида қидирувда бўлган террорчини Ўзбекистонга олиб келишган. У 1999 йилда Тошкентда амалга оширилган кўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган

635

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ДХХ тезкор ходимлари 23 йил давомида қидирувда бўлган террорчини Ўзбекистонга олиб келишган. У 1999 йилда Тошкентда амалга оширилган кўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган. Бу ҳақда кучишлатар идора маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Тошкент вилоятида туғилган 55 ёшли фуқаро 1998 йилда Чеченистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, сўнгра 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир этилган қўпорувчиликда иштирок этган. Шундан кейин у Ўзбекистондан қочиб кетган.

Бундан ташқари, у "Туркистон ислом ҳаракати" террорчилик ташкилоти аъзоларини Чеченистонда террорчи Хаттоб томонидан тузилган жангари ўқув лагерларига юбориш тизимини ташкил этишда қатнашган.

2001 йилда эркак қалбаки ҳужжатлар асосида МДҲ давлатларидан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юришга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, у Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хорижий махсус хизматлар билан биргаликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинган.

Бу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...