Загрузка
Загрузка
ДХХ тезкор ходимлари ер билан боғлиқ фирибгарлик учун вазирликнинг  катта амалдорини  қўлга  олишган
Ҳодисалар

ДХХ тезкор ходимлари ер билан боғлиқ фирибгарлик учун вазирликнинг катта амалдорини қўлга олишган

710
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати ер билан боғлиқ фирибгарлик учун вазирликлардан бирининг   катта амалдорини қўлга олган.

"Республика вазирликларидан бирида масъул лавозимни эгаллагаб турган шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани хокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган пайтида, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиб, "Хўжакент" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маҳаллий тадбиркорга 30 сотих ер ажратиш бўйича туман хокимининг тегишли қарорининг чиқарилишига эришган ", – деб қайд этмоқда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Мансабдор шахс бу “хизмати” учун 35 минг доллар олган. Аммо, назорат қилувчи органлар томонидан Бўстонлиқ туманида кейинчалик ўтказилган хатлов натижасида хокимнинг ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ушбу қарори бекор қилинган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу мансабдор шахс аввал олинган суммадан 8.900 долларни тадбиркорга қайтараётганда қўлга олинган.

Айни пайтда фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...