ДХХ  томонидан 18 кишилик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноятчилар дорихона наркотикларини   етказиб бериш  ва сотиш билан шуғулланишган
Ҳодисалар

ДХХ томонидан 18 кишилик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Жиноятчилар дорихона наркотикларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланишган

946

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) 18 кишидан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйган. Мухбиримиз берган хабарга кўра, жиноятчилар дорихона наркотикларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланишган.

"Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда олиб борилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент, Фарғона, Наманган ва Самарқанд вилоятларида истиқомат қилувчи 18 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди", - дея маълум қилди Batafsil.uz мухбирига ҳуқуқ-тартибот идорасининг матбуот-хизмати.

Натижада узоқ вақт давомида гиёҳванд ва кучли таъсир этувчи моддалар ва препаратларни етказиб бериш ҳамда сотиш билан шуғулланган гуруҳ аъзоларидан 28560 дона “Трамадол” таблеткалари, 7000 дона “Тропикамид” флаконлари, 35700 дона “Лирика”, 3920та “Регапен” ва 5600та “Перге” капсулалари олиб қўйилган.

Ушбу дориларнинг "қора бозор" даги умумий қиймати 3,2 миллиард сўмдан ошади. Бундан ташқари, процессуал тартибда 4300 АҚШ доллари мусодара қилинган.

Жиноят қуроли сифатида битта “Малибу”, учта “Лассетти” ва битта “Нексия” автомобиллари ҳам олиб қўйилган.

Гуруҳга 1977 йилдан 1994 йилгача туғилган фуқаролар, жумладан иккита аёл кирган бўлиб, 5 таси илгари судланган.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир этувчи дорилар асосан Қирғизистон Республикасидан олиб кирилган.

Ҳозирги вақтда аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...