Загрузка
Загрузка
ДХХ томонидан Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ушланди. У тадбиркордан ер ажратиш учун пул талаб қилган
Ҳодисалар

ДХХ томонидан Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ушланди. У тадбиркордан ер ажратиш учун пул талаб қилган

1028
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ушланган. У тадбиркордан ер ажратиш учун пул талаб қилган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг масъул ходими тадбиркорга Яшнобод тумани Оҳангарон шоссеси бўйлаб ўтган ер усти метро линияси остидаги бўш ер участкасини тижорат мақсадларида фойдаланиш учун рўйхатдан ўтказишга ваъда бериб, бу учун 4 минг АҚШ доллари сўраган”, - дея хабар бермоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг матбуот-хизмати Batafsil.uz мухбирига.

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ва шаҳар прокуратураси вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳокимлик вакили талаб этилган пулни олиш пайтида ушланган.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ ДХХ Тошкент шаҳар капитал қурилиш бош бошқармаси ва Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимларини қўлга олган эди. Улар пойтахт ҳудудидан ер ажратиш учун тадбиркордан 1,4 миллион доллар талаб этишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...