Загрузка
Загрузка
ДХХ томонидан икки нафар қалбаки пул ясовчилар қўлга олинган. Улардан қалбаки 100 минг доллар топилган
Ҳодисалар

ДХХ томонидан икки нафар қалбаки пул ясовчилар қўлга олинган. Улардан қалбаки 100 минг доллар топилган

897
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан икки нафар қалбаки пул ясовчилар қўлга олинган. Улардан қалбаки 100 минг доллар топилган.   

"ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида катта миқдордаги қалбаки хорижий валютани муомалага киритишнинг олди олинди",- дея қайд этмоқда кучишлатар идорасининг матбуот-хизмати.

Хусусан, тошкентлик "Т. Х." ва "Т. М." исмли фуқаролар қалбаки хорижий валютани сотиш учун Бухорога олиб келишган. Улар 88450 қалбаки долларни 34000 долларга сотишга ҳаракат қилаётганликларида қўлга олинган.

Шунингдек, уларнинг ёнида яна 10050 сохта доллари борлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида жами 98500 доллар қийматидаги қалбаки пул бирликлари мусодара қилинган. Қалбаки валюта Ўзбекистонга бошқа давлатлар ҳудудидан ноқонуний олиб кирилган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...