Загрузка
Загрузка
ДХХ томонидан Олмазор тумани ҳокимлигининг ходими ушланган. У бир ярим миллион доллар эвазига 12 гектар  ерни  сотмоқчи бўлган
Ҳодисалар

ДХХ томонидан Олмазор тумани ҳокимлигининг ходими ушланган. У бир ярим миллион доллар эвазига 12 гектар ерни сотмоқчи бўлган

697
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Олмазор тумани ҳокимлигининг ходими ушланган. У бир ярим миллион доллар эвазига 12 гектар ерни  сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳокимлик ходими ва унинг икки нафар  ҳамтовоғи тадбиркорлардан бирига Тошкент вилоятининг Зангиота  туманида пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш заводи қуриш учун ер сотишни режалаштирган. Амалдор тадбиркорга бу қарорни юқори мартабали танишлари орқали  ҳал  қилишга қодирлигини апйтган.

Натижада иштирокчилар 50 минг доллар миқдорида аванс олаётганда тезкор ходимлар томонидан  Тошкентдаги ресторанлардан бирида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноий иш очилган. Айни пайтда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...