Загрузка
Загрузка
ДХХ юкларни божхона кўригидан  ўтказишни “тезлаштириш”  учун узоқ  масофага  юк ташувчи машина ҳайдовчиларидан пул талаб  қилган жиноий гуруҳ аъзоларини  қўлга  олган
Ҳодисалар

ДХХ юкларни божхона кўригидан ўтказишни “тезлаштириш” учун узоқ масофага юк ташувчи машина ҳайдовчиларидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган

610
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) юкларни божхона кўригидан ўтказишни “тезлаштириш” учун узоқ масофага юк ташувчи машина ҳайдовчиларидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.     

"Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни таклиф қилиб, эвазига автофура ҳайдовчиларидан пул талаб қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Пул тўлашга мажбур бўлган ҳайдовчилар Қозоғистон орқали Хитойдан мамлакатимизга импорт товарларни ташиш билан шуғулланишган. Жиноятчилар Тошкент вилояти “Яллама” чегара божхона постидан ўтишда “ёрдам” беришни таклиф қилишган”, - дея маълум қилмоқда мухбиримизга ҳуқуқ-тартибот идорасининг матбуот ходими.

Терговолди тадбирлар давомида аниқланишича, жиноий гуруҳ қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда товар-моддий қийматликларни олиб кириш билан ҳам шуғулланган.

photo_2020_107_23_22_13_59_Recovered_Recovered-(3).jpg

Тезкор тадбир доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган 6та манзил бўйича тинтув ўтказилган. Тинтув натижасида 410 минг доллар, 21 та муҳр ва турли русумдаги қалбаки штамплар, компьютер техникаси ва шубҳали божхона ҳужжатлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирги кунда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, гуруҳнинг икки раҳбарига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бошқа шахсларни ҳам аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...