ДХХ Ўзбекистон орқали транзит тарзда олиб кетилаётган 20 килограмм героин  моддасини ушлаб қолди. Унинг  қиймати 300 минг доллардан  ошади
Ҳодисалар

ДХХ Ўзбекистон орқали транзит тарзда олиб кетилаётган 20 килограмм героин моддасини ушлаб қолди. Унинг қиймати 300 минг доллардан ошади

1744

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон ҳудуди орқали қўшни Тожикистондан Қозоғистонга олиб кетилаётган йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушлаб қолинган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Тожикистон Республикасининг “Сойиб” исмли фуқароси гиёҳванд моддаларни контрабанда йўли билан Ўзбекистонга киритиб, илгари судланган Шухрат Аскаралиевнинг Тошкентдаги хонадонига олиб борган.

Мазкур гиёҳванд моддларни транзит орқали ўтказиш ташкилотчиси Қозоғистон фуқароси Туркистон вилоятида яшовчи Элёр Жўраев Шухрат Аскаралиевнинг хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни олиб кетган.

ДХХ вакили берган маълумотга кўра: “ДХХ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида Элёр Жўраев гиёҳванд моддаларни Сирдарё вилоятидаги айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб ўтишга уриниши пайтида қўлга олинган. Экспертиза хулосасига асосан, ундан ашевий далил сифатида топилган модда 20 килограмм ва 32 граммга тенг героин эканлиги аниқланди”.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда 20 килограмм героин нархи 300 минг долларни ташкил қилади. Агарда бу оғу истеъмолчиларгача етиб борганида, минглаб кишилар ҳаёти хавф остида қолар эди.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 (контрабанда) ва 273 (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...