Загрузка
Загрузка
ДХХ жойларда гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
Ҳодисалар

ДХХ жойларда гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

423
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Узун туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистон Республикасидан 5 кг 593 гр. “опий” моддасини мамлакатимизга олиб келган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Узун туманида яшовчи, 1986 й.т. жиноий шериги ҳамда ушбу ажал оғусининг буюртмачилари ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1985 ва 1990 йилларда туғилган ака-ука ҳам ушланди. 

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида эса Термиз шаҳрида яшовчи, 1969 й.т. фуқаро ва унинг 1990 ҳамда 1992 йилларда туғилган 2 нафар ўғли ўзларининг “Cobalt” русумли автомашинасида Тошкент шаҳри томон кетаётган вақтларида Чироқчи туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига яшириб қўйилган 1 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

“Умакай” ЙПХ масканида қайд этилган яна бир ҳолатда “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 1959 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам икки маротаба гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс ёнида 350 гр. “гашиш” ва 65 гр. “опий” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, учинчи шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган ушбу наркотиклар Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган. 

Фарғона туманида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаро 426 гр. “гашиш” моддасини Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтиб, шундан 107 граммини Бувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган шахсга сотаётган вақтида уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, унинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина салонига яшириб қўйилган наркотик модданинг қолган қисми ҳам аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган автотранспорт воситаси Поп туманида жойлашган “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унда 2160 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда олиб қўйилди. Аниқланишича, Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтилган мазкур дори воситалари Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. муқаддам судланган шахсга тегишли бўлган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...