Загрузка
Загрузка
Электр истеъмолидаги рекорд кўрсаткич Тошкент туманига кириб бормади: жазирама иссиқда чироқсиз қолган аҳоли қандай жон сақлайди?
Ҳодисалар

Электр истеъмолидаги рекорд кўрсаткич Тошкент туманига кириб бормади: жазирама иссиқда чироқсиз қолган аҳоли қандай жон сақлайди?

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиб, Ўзбекистонда суткалик электр энергияси истеъмоли бўйича янги тарихий рекорд ўрнатилган бир пайтда, энергетика тизимидаги энг заиф нуқталар яна юзага чиқди. Хусусан, бугун Тошкент тумани аҳолиси аномал иссиқ шароитида чироқсиз қолгани ҳақида хабар бергандик. Электр тармоқларидаги юкламанинг ортиши фонида юз берган бу узилишлар минглаб хонадонларни нафақат совитиш тизимларидан, балки оддий яшаш шароитларидан ҳам маҳрум қилди.

Бугунги кунда суткалик истеъмол 278,6 миллион киловатт соатга етиб, ўтган йилги рекорддан 2,2 фоизга ошиб кетгани маълум қилинган. Расмийлар тизимни барқарор ушлаб туриш учун энергетика корхоналарида кучайтирилган иш режими жорий этилганини, махсус авария бригадалари ишлаётганини айтишмоқда. 

Бироқ оддий истеъмолчи учун бу рақамлар ва ваъдалар соя бермайди. Ташқарида соянинг ўзида 40 даражадан иссиқ бўлиб турган бир пайтда, Тошкент тумани аҳолиси кондиционер у ёқда турсин, оддий паррак ва сув насосларини ҳам ишлатолмай, ўз уйларида "димиқиш асири"га айланганлар.

Бундай вазиятда энг катта зарбани қариялар, сурункали касалликка чалинганлар ва гўдаклар қабул қилмоқда. Хўш, бундай жазирамада улар қандай жон сақлаши керак? Масъул идораларнинг "тиғиз соатларда жиҳозларни ўчириб туринг" деган тавсиялари оддий инсонларнинг соғлиғи хавф остида қолган вазиятда қанчалик мантиқли кўринади? 

Бугунги кунда электр энергияси шунчаки қулайлик эмас, балки аномал иссиқда тирик қолиш омилига айланиб бўлди. Тезкор таъмирлаш ишлари фақатгина қоғоздаги ҳисоботларда эмас, балки амалда, ҳар бир хонадонда сезилиши шарт. Энергетика тизими фавқулодда вазиятларга тайёр бўлмаса, иссиқ кунлар давом этадиган яқин кунларда аҳолини янада оғир синовлар кутмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...