Загрузка
Загрузка
Электр токи  ўчишининг даҳли йўқ.  Энергетика вазирлиги  Қашқадарёда   товуқларнинг  оммавий ўлганлик ҳолатини  ўрганиб чиққан
Ҳодисалар

Электр токи ўчишининг даҳли йўқ. Энергетика вазирлиги Қашқадарёда товуқларнинг оммавий ўлганлик ҳолатини ўрганиб чиққан

453
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Энергетика вазирлиги Қашқадарё вилояти Яккаббоғ туманидаги паррандачилик фабрикасида   товуқларнинг оммавий ўлиш сабабларини таҳлил қилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бунга электр токининг ўчиши сабаб бўлган.

“Кумуш куз файзи” паррандачилик фабрикаси электрдан фақат биноларни шамоллатиш учун фойдаланади. Тегишли шартнома 2020 йил 4 январда тузилган. Ушбу шартномага кўра, электр таъминотида узилиш кузатилган ҳолларда, цехнинг шамоллатиш тизими дизел-генератори томонидан амалга оширилиши белгиланган”, -дея таъкидлади вазирлик.

Бироқ, жорий йилнинг 19 ноябрь куни генераторнинг дизел (ёзги) ёқилғиси музлаб қолгани, яъни ушбу хўжалик юритувчи субъект куз-қиш даврига мос равишда тайёргарлик кўрмаганлиги туфайли бу шарт бажарилмаган.

Натижада, шу куни соат 14:00 дан 14:30 гача ва соат 17:50 дан 20:10 гача электр таъминотида қисқа муддатли узилиш даврларида генератор ҳаво ҳароратининг пасайишига тайёр эмаслиги туфайли ишга туширилмаган.

“Аммо бунда ўзимизнинг ҳам камчилигимиз бўлган. Генераторимиз ёнилғиси сифатсиз бўлгани сабаб музлаган ва ёнмаган. Оқибатда паррандалар сақланадиган бинодаги ҳавони тортиб турадиган ускунамиз ишламай қолган. Товуқларнинг ўзидан чиқадиган аммиак гази тоза ҳавога чиқарилмагани боис паррандаларимиз нобуд бўлган. Аммо 400 мингдан ортиқ товуқларимиз бор. Умид қиламизки, бу зарарни қоплаймиз”, - дея изоҳ берган “Кумуш куз файзи” МЧЖ раҳбари Абдунаби Ғиёсов.  

Шу билан бирга, тадбиркорнинг сўзларига кўра, у бунга қизиққан ҳар бир кишига ушбу ҳолатлар ҳақида тушунтириб берган ва товуқларнинг ҳалокатидан кўрилган зарар электр таъминоти корхонасига тегишли дейилган маълумотлар юзага келганидан ҳайратда қолган.

“Хўжалик юритувчи субъект ва электр таъминоти корхонаси ўртасидаги ўзаро алоқалар учун барча шарт-шароитлар икки томон имзолаган шартнома шартлари билан таъминланган. Шу муносабат билан ҳар бир ҳодиса ҳолатларини кўриб чиқиш зарур ва агар берилган техник шартлар бажарилган бўлса ва ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан қонунбузарликларга йўл қўйилган бўлса, унда улар зарарнинг тегишли миқдорини қоплайди. Шу билан бирга, тадбиркор шартномада назарда тутилган шартларни, шу жумладан юқорида айтиб ўтилганларни ҳам бажариши шарт”, - дея маълум қилмоқда Энергетика вазирлиги.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...