Загрузка
Загрузка
Эмизикли боласини қорда қолдириб кетган ўзбекистонлик аёлнинг адвокати: у    золим ота туфайли  Ўзбекистондан келиб қолган
Ҳодисалар

Эмизикли боласини қорда қолдириб кетган ўзбекистонлик аёлнинг адвокати: у золим ота туфайли Ўзбекистондан келиб қолган

2093
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўз гўдагини “Ғалаба боғи” метро бекати олдида қолдирган Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Каримованинг адвокати аёлнинг хатти-ҳаракатлари сабаблари хусусида гапириб берди. Бу ҳақида  RTга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Адвокат Александра Тимошенканинг айтишича: "Бу аёл золим ота туфайли Ўзбекистондан қочиб келган. Россияда у ҳомиладор бўлиб қолган. Лекин боланинг отаси уни ташлаб кетган. Кейинчалик Каримова Наро-Фоминскка йўл олган. У муддатидан олдин туғиб, туғиши жуда қийин кечган. Туғруқхонадан чиққандан кейин аёл ҳар куни боласи билан иш излаб юрган. Гоҳо қурилишда, балиқ дўконида, магазинда ишчи ёки тозаловчи бўлиб ишлаган. У бор пулини ётоқ, озиқ-овқат ва дори-дармон учун сарфлаган. Табиийки,   топган пули етмаган”.

Унинг сўзларига кўра, Каримова ўзи тўққан касалхонадан ёрдам сўраб, гўдакни болалар уйига бермоқчи бўлган. Афсуски, уни касалхонага киритишмаган. Умидсиз қолган аёл Москвага боришга қарор қилган. Аммо, рус тилини билмаслиги боис, ёрдам сўраб қаерга боришни билмаган.

Ўғли очликдан тинимсиз қичқиришни давом этган. Даҳшатли ва ярим беҳуш ҳолатга тушган Каримова дўстидан уни Москвага олиб кетишни сўраган. Унинг эслашича, метро соат бешда очилиб, у ерда одамлар бўлиши лозим эди", - дея тушунтирди ҳимоячи.

Адвокат қўлланилган эҳтиёт чорасига нисбатан шикоят бериш ва модданинг қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи. Хавфли вазиятда қолдиришда айбланган аёл 12 апрелгача ҳибсга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...