Загрузка
Загрузка
Эркак Тошкент марказидаги квартирасини қалбақи 40 минг долларга  сотган
Ҳодисалар

Эркак Тошкент марказидаги квартирасини қалбақи 40 минг долларга сотган

631
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Эркак Тошкент марказидаги квартирасини қалбақи 40   минг долларга сотган. Келишув имзоланганидан сўнг жиноятчилар   қалбақи пулларни олиш учун тўппонча билан собиқ хонадон эгасига ҳужум қилишган. Бу ҳақда ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.     

“5 август куни икки нафар ўзбекистонлик пойтахтда яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, у билан Ц-5 массивида жойлашган квартирасини 40 минг долларга сотиб олишга келишиб олган. Улар квартира учун 4 пачка 100 долларлик пул беришган, шундан 39600 доллари қалбаки ва 400 доллари ҳақиқий бўлган. Натижада квартира уларга нотариал тартибда   расмийлаштириб берилган”, - дея таъкидламоқда вазирлик. 

Бироқ жиноятчилар бу билан кифояланмаган. Ўша куннинг ўзида улар пулни қайтариб олмоқчи бўлиб, сотувчининг хонадонига тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб киришган. Эркакни қўрқитиб ва дўппослаб, қалбаки пуллар ва квартиранинг қолган ҳужжатларини талаб қилишган. Ниятга етганидан сўнг, босқинчилар жиноят жойини тарк этишган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164 моддаси 3-қисми "в" банди (талончилик), 168 моддаси 3 қисми "а" банди (фирибгарлик) ва 176 моддаси 3 қисми "а" банди (қалбаки пул, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни ишлаб чиқариш, сотиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида жиноятчилардан бири "Ғишт-кўприк" божхона постида қўлга олинган. Аниқланишича, бу Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқаро экан.

Ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...