Фалоқатли қарор. Ўзбекистонликлар яроқсиз автомобиль газ  баллонларидан уй ва савдо нуқталарида фойдаланишмоқда
Ҳодисалар

Фалоқатли қарор. Ўзбекистонликлар яроқсиз автомобиль газ баллонларидан уй ва савдо нуқталарида фойдаланишмоқда

408

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар транспорт воситаларидан ечиб олинган ва хизматини ўтаб бўлган газ баллонларини турар жой бинолари ва чакана савдо объектларида ишлатишмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича,    ушбу "инновация" нафақат бундай ускуналар ўрнатилган бино эгалари, балки атрофдагилар учун ҳам жиддий хавф туғдиради.

"2021 йилда мамлакатда ис газидан заҳарланишнинг 74 ҳолати аниқланди, уларда 67 киши жароҳат олди ва 128 киши вафот этди. Шу билан бирга, йил бошидан буён 21та заҳарланиш ҳолати рўй берган, натижада 19 киши жароҳатланган ва 36 ҳаётдан кўз юмган", - деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев.

Шунингдек, ўтган йили республика ҳудудида 10 667 та ёнғин содир бўлган, натижада 240 киши турли оғирликдаги тан жароҳати олган ва 112 киши ҳалок бўлган.

Таъкидлаш жоизки, газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида 83 та ёнғин содир бўлган, улардан иккита ҳолат автомобилларда ва 81 таси биноларда юз берган. Шу сабабли 5 нафар фуқаро вафот этган ва 22 нафари турли даражада жароҳат олган. Моддий зарар миқдори 1,1 млрд. сўмдан ошган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+