Загрузка
Загрузка
Фарғона ва Сирдарёдаги давлат музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди
Ҳодисалар

Фарғона ва Сирдарёдаги давлат музейларидан 500 дан ортиқ экспонат йўқолгани аниқланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистондаги давлат музейларида ўтказилаётган ялпи хатлов тадбирлари давомида "Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси ва Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларида йирик миқдордаги камомад фош этилди. Хатлов комиссияси хулосасига кўра, муассасалар ҳисобида бўлган юзлаб тарихий ашёлар ўз жойида мавжуд эмас.

Энг катта камомад Фарғона вилоятида қайд этилган. "Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси ҳамда унинг таркибидаги Ғафур Ғулом номидаги адабиёт музейидан қарийб 500 та экспонат ғойиб бўлган. Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида эса фонд рўйхатидаги 16 та муҳим ашё етишмаётгани қайд этилган. Юзага келган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга чора кўриш мақсадида барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига топширилган.

Соҳада санъат асарлари ва ослори-атиқаларнинг йўқолиши тизимли тус олмоқда. Шу йилнинг апрель ойида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг Шоҳимардондаги филиалидан 11 та экспонат йўқолгани ортидан хизмат текшируви тайинланганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...