Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида йўлдан машинани четга олишни сўраган ёш йигит пичоқланган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Воқеа кеч соат 3.30да Марғилон шаҳрида юз берган. 20 ёшли йигит тўрт нафар дўстлари билан уйига келган. Бироқ, уйининг ёнидаги йўл Gentra ва Nexia-3 русумли иккита машина билан тўсиб қўйилган бўлган.
Бу машиналардан бирининг эгаси 23 ёшли йигит экан. Келган ёш йигитлар машинани бошқа жойга олиб қўйишни сўрашган, ҳайдовчи эса бундан бош тортган. Шундан кейин жанжал бошланиб кетиб, 23 ёшли ҳайдовчи келганлардан бирини пичоқ билан урган.
Жабранувчи олинган жароҳат туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, пичоқлаган йигит эса жиноят жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 10 моддаси, 3 қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳатини етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Мазкур моддага кўра, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас