Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Фарғона вилоятида юзига ниқоб кийган, пичоқ ва тўппонча билан қуролланган уч нафар жиноятчи бировнинг уйига ҳужум қилган.
Воқеа 5 январь куни тахминан соат 21-30да юз берган. Ошхона пичоғи ва тўппонча билан қуролланган, юзига ниқоб кийган уч нафар ўзбекистонлик “Истиқлол” маҳалласида яшовчи аёлнинг уйига ноқонуний бостириб кирган.
Жиноятчилар аёл ва унинг вояга етмаган қизига ҳужум қилиб, уларнинг қўл ва оёқларини боғлашган, пул ва қимматбаҳо буюмлар яширилган жойларни билиб олмоқчи бўлишган. Натижада қийноққа солинган аёллар жиноятчиларга умумий қимайти 3 миллион сўм бўлган бир нечта тилла тақинчоқларни беришга мажбур бўлган.
Яхшиямки, қўшнилар ўз вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимларини чақиришган. Воқеа жойидан қочмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164 моддаси, 3 қисми “в” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Агарда жиноятчиларнинг қилмиши исботланса, улар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
Изоҳлар мавжуд емас