Фарғонада экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Фарғонада экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

462

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади.

Сўнгра ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг “жиҳод”га чорловчи маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олади. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Р.Ш.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...