Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 315 мингдан ортиқ тадбиркор пеня тўлашдан озод этилди
Иқтисод

Ўзбекистонда 315 мингдан ортиқ тадбиркор пеня тўлашдан озод этилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда Президентнинг PF-175-сонли фармони билан кичик ва ўрта бизнес учун "Иккинчи имконият" иқтисодий амнистияси жорий этилди. Ушбу ташаббус доирасида 2026 йил 1 сентябргача юзага келган солиқ қарзини йил охиригача тўлиқ тўлаган 315 мингдан ортиқ тадбиркорнинг пеняси бекор қилинади ҳамда уларга нисбатан юритилаётган ижро ишлари тугатилади.

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, мазкур тоифадаги 315,2 минг тадбиркорнинг 9,5 триллион сўм солиқ қарзи ва 1,5 триллион сўм пеняси мавжуд. Енгилликдан фойдаланиш учун белгиланган қарздорликни 2026 йил 31 декабргача тўлиқ қоплаш талаб этилади.

Бундан ташқари, солиқ ҳисоботидаги хатони мустақил равишда тузатиб, қўшимча ҳисобланган солиқни йил охиригача тўлаган тадбиркорларга ҳам пеня ҳисобланмайди.

Шунингдек, 2019–2025 йилларда тўпланган 1,6 триллион сўмлик айрим жарима қарзлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ бўйича 39,8 миллиард сўмлик жарималар бутунлай ҳисобдан чиқарилади.

Олдинроқ қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ, тадбиркорларга айрим лицензия ёки рухсатнома талаб этиладиган фаолият турларини махсус режим доирасида 3 ойгача лицензиясиз амалга ошириш имконияти яратилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...