Загрузка
Загрузка
Россия ва Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбек боласи Ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Россия ва Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбек боласи Ватанга қайтарилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Россия ва Қозоғистонда қаровсиз қолган 11 нафар ватандош бола Ўзбекистонга олиб келинди. Махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Россия Федерациясидан 9 нафар, Қозоғистон Республикасидан эса 2 нафар вояга етмаган бола мамлакатга қайтарилган.

Инсон ҳуқуқлари ва бола муҳофазасига қаратилган ушбу амалиёт Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Болалар омбудсмани томонидан хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Ҳозирда қайтарилган болаларни ўз оилавий муҳитига қайтариш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда зарур ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ишлари бошланган. Болаларнинг кейинги мослашуви ва ҳолати уларнинг яшаш манзилларидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан доимий кузатиб борилади.

Бундай ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Хусусан,30 август куни ҳам Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 12 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...