Загрузка
Загрузка
Қашқадарё ва Жиззахдаги иккита номсиз чўққига расман янги ном берилди
Жамият

Қашқадарё ва Жиззахдаги иккита номсиз чўққига расман янги ном берилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика бўйича жами 124 та географик объект, жумладан Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган, шу кунгача "номсиз" деб аталиб келинган иккита йирик тоғ чўққисига расман янги номлар берилди.

Ҳужжатга кўра, Ҳисор давлат қўриқхонасидаги 4360 метрлик чўққи "Музқоя", Бахмал туманидаги тоғ баландлиги эса "Қирққиз" деб номланди.

Ҳисор давлат қўриқхонаси бошлиғи Қаҳрамон Нормуродовнинг таъкидлашича, Ғелон бўлимидаги атрофи тўлиқ муз билан қопланган ушбу чўққи ҳудуддаги энг баланд нуқталардан бири ҳисобланади. Қўриқхона маъмурияти томонидан олиб борилган хатлов натижасида ҳукуматга яна 38 та геологик ва табиий объектга расман ном бериш бўйича таклифлар киритилган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида жойлашган, Туркистон тоғ тизмасидаги Ғўралашсой ва Кўлсув сойлари оралиғидаги чўққи ҳам "Қирққиз" номи билан харитага киритилди.

Олдинроқ Қашқадарё вилоятидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонасининг Мироки ва Ғелон бўлимларида ҳаво кескин совиб, юқори ҳудудлар қор билан қоплангани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...