Фарғонада Nexia  автомобили Isuzu  русумли йўналиш автобуси билан тўқнашган.  Тўрт киши ҳалок бўлган
Ҳодисалар

Фарғонада Nexia автомобили Isuzu русумли йўналиш автобуси билан тўқнашган. Тўрт киши ҳалок бўлган

432

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Фарғонада яна ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

ИИВ Тергов департаменти берган маълумотга кўра: “26 декабрь куни тахминан соат 19:30да Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р112 “Фарғона-Қўқон” ҳалқа йўлининг 241 километрида Nexia ва йўловчи Isuzu автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Жабрланган бор”.

Дастлабки маълумотга қараганда, автобусда 9 нафар йўловчи бўлган. Автобус билан тўқнашган Nexia машинасидаги тўрт нафар йўловчи олинган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда тезкор-тергов гуруҳи томонидан тегишли тадбирлар олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+