Загрузка
Загрузка
Яна Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик: Наманганда фирма раҳбари 6000 доллар билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Яна Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик: Наманганда фирма раҳбари 6000 доллар билан қўлга тушди

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган шаҳрида Maryam Travel компанияси раҳбари тўрт нафар фуқарони ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 6000 долларни олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилояти ИИБ тезкор ходимларига фуқаро мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқдаги реклама орқали ушбу фирмага дуч келганини билдирган. Фирма раҳбари ҳар бир зиёратчи учун 1500 доллардан ҳақ сўраган.

Кимёвий ишлов берилган 6000 доллар маблағни фирма раҳбари (аёл киши) ва унинг вояга етмаган набираси қабул қилиб олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Андижон шаҳрида яшовчи, Maryam Travel компанияси раҳбари бўлган аёл ўз ваколатидан (фақат ички ва ташқи туризм) ташқарига чиқиб, ноқонуний диний зиёрат ташкил этишга уринган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Республика бўйича фақатгина 14 та тур-фирма "Умра" зиёратларини қонуний ташкил этиш ваколатига эга.

Бундан олдин ҳам "Jalolquduq Aviatrans"(JAT Travel) турфирмаси томонидан ташкил этилган андижонлик йирик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.  Ноқонуний тур-агентлик 19 мингга яқин фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини ўзлаштирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...