Загрузка
Загрузка
Фарғонадаги дўконлардан бирида одамлар нон расталарига ҳужум қилишган. Аниқланишича, бу ерда “буханка” нони 1500 сўмдан  сотилаётган экан
Ҳодисалар

Фарғонадаги дўконлардан бирида одамлар нон расталарига ҳужум қилишган. Аниқланишича, бу ерда “буханка” нони 1500 сўмдан сотилаётган экан

1044
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун Фарғонадаги дўконлардан бирида суратга олинган видео яшин тезлигида ижтимоий тармоқларда тарқалди. Оломон нон растларига бостириб борган ва одамлар нон устида жанжал кўтаришган.

Бунинг сабаби оддий экан – биринчи июндан бошлаб ноннинг нархи мамлакатда ўртача 2250 сўмга, Тошкентда эса 2800 сўмгача ошган. Шу пайтда дўкон нонни 1500 сўмга сотаётгани аҳоли ўртасида шов-шувга сабаб бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Фарғона вилоят ҳокимлиги хабар беришича, ҳодиса Марказий деҳқон бозори яқинида жойлашган "Иссиқ нон "Саховат" дўконида юз берган. Унинг эгалари илгари арзон нархларда сотиб олинган ундан 1500 сўмлик нон сотишни ташкил қилишган. Бу ҳақдаги гап-сўзлар тезда шаҳар ичра тарқалган ва аҳоли арзон нон сотиб олиш учун шу ерга югурган.

Аҳолига қулайлик яратиш ва навбатларнинг олдини олиш мақсадида дўкон бугун соат 7:00 ўрнига 8:00 да иш бошлаган. Аҳолининг талабини қондириш учун нон ишлаб чиқариш ҳам оширилган. Бироқ, энди ноннинг нархи ҳам бозордагидек бўлган, чунки нонвойхона эгалари унни фонд биржасидан сотиб олишни бошлашган.

Эслатиб ўтамизки, кеча Ўзбекистон монополияга қарши қўмитаси Ўзбекистонда нон нархлари ўрганиб кўрган. Энг юқори нарх Тошкентда – 2800 сўм, энг паст нарх эса Қашқадарё вилоятида (1650 сўм) қайд этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...