Загрузка
Загрузка
Фарғонадаги оилавий поликлиникада  бемор ва унинг онаси  ҳамширани уришган. Аёл мия чайқалаши билан  касалхонага  ётқизилган
Ҳодисалар

Фарғонадаги оилавий поликлиникада бемор ва унинг онаси ҳамширани уришган. Аёл мия чайқалаши билан касалхонага ётқизилган

477
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада бемор ва унинг онаси ҳамширани мия чайқалиши даражасигача уришган. Маълум бўлишича, ҳамшира йиғлаётган боласи бўлган аёлни навбатдан ташқари ўтказиб юборишни сўраган холос. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳодиса 28 январь куни содир бўлган. Ультратовуш текширув хонасида шифокор Машхура Тошматова ва ҳамшира Матлубахон Мамирова беморларни қабул қилишаётган бўлган. 28 ёшли бемор кичкина боласи бўлган бошқа бир аёл билан бирга хонага кириб келган. Бола тинимсиз йиғлаётганлиги учун аёл унинг касал эканлигини айтиб, навбатдан ташқари ўтказиб юборишни сўраган.

Бироқ, қиз ўз навбатини беришдан бош тортган. Шифокор қизга танбеҳ бериши билан у ғазабланиб, хонадан чиқиб кетган. Аммо кўп вақт ўтмай онаси билан қайтиб келган. Ҳамшира ғазабланган аёлларни тинчлантиришга уринган бўлсада, улар унга ҳужум қилишиб, калтаклай бошлашган ва полга йиқитиб олиб, оёқ билан тепишган.

Матлубахон Мамирова беҳуш ҳолда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига жойлаштирилган. Шифокорлар унда ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши, бурун суяги синиши ва бурундан қон кетишини аниқлашган. Айни пайтда ҳамшира даволанмоқда.

Ҳамширани калтаклаш ҳолати бўйича иш ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилиб, тергов олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+