Загрузка
Загрузка
Фарғоналик тадбиркор аёл дунёнинг "100 қаҳрамон аёли" рўйхатига кирди
Ҳодисалар

Фарғоналик тадбиркор аёл дунёнинг "100 қаҳрамон аёли" рўйхатига кирди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари ва қишлоқ ерларини ривожлантиришда 100 қаҳрамон аёл" рўйхати эълон қилинди. Ундан фарғоналик агрофирма раҳбари Мастурахон Сайфутдинова жой олди.

​Жорий йил 15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳрида жойлашган ФАО бош қароргоҳида ушбу нуфузли эътирофга сазовор бўлганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Унда инсонлар ҳаётини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларини ўзгартиришга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган фидойи хотин-қизлар эътироф этилган.

​Мазкур рўйхатга киритилган ўзбекистонлик вакил — Фарғона вилоятидаги "Қува анори" агрофирмаси раҳбари Мастурахон Сайфутдинова қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, соҳага инновацион ёндашувларни жорий этиш, "Анор етиштирувчилар" уюшмасини ташкил этиш ташаббуси ҳамда соҳага оид дарслик ва қўлланмалар яратишдаги хизматлари учун юксак мукофотга лойиқ кўрилган.

​ФАО бош директори Сюй Дуньюй ўзбекистонлик ғолибни шахсан тақдирлаб, алоҳида учрашув чоғида бу нафақат шахсий ютуқ, балки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тизими ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси эканини таъкидлаган.

​Дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан 600 нафардан зиёд номзодлар орасидан саралаб олинган Мастурахон Сайфутдинова ўз етакчилик салоҳияти, тиришқоқлиги ва ташаббускорлиги билан жаҳоннинг "100 қаҳрамон аёли" қаторидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобел мукофотининг номзодлар рўйхатига кирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...