“Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосари товламачилик  учун ушланган
Ҳодисалар

“Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосари товламачилик учун ушланган

562

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосарини сотувчидан пул   талаб қилгани учун қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Воқеа шундан бошлаганки, 5 апрель куни “Фарход” деҳқон бозори ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаро Тошкент ИИББга ариза билан мурожаат қилган.

Унинг айтишича, бозор директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокимининг "Элга хизмат" ва "Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари" савдо шохобчаларида тўловларни ундирмаслик ҳақидаги қарорига зид равишда бозордан чиқариб юбориш таҳдиди остида пул талаб қилишни давом этишган.

Хусусан, 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб кассир орқали ҳар 10 кунлик савдо учун сотувчилар 660 минг сўм миқдорида пул бериб келишган. Айни пайтда бозор раҳбарлари сўнгги икки ой давомида ноқонуний равишда 3,4 миллион сўм тўлашни талаб қилишган. Шу муносабат билан аризачи қонуний чоралар кўришни сўраган.

Ушбу ариза асосида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбиар давомида “Фарҳод” деҳқон бозорига хизмат кўрсатиш билан шуғулланган “Халқ банки”нинг Учтепа филиали кассири ўз хизмат хонасида аризачидан 3,4 миллион сўм олаётганида ушланган. Шунингдек унинг ёнидан инкассация қилинган 8,3 млн. сўм ва инкассация қилинмаган 9,1 млн. сўм топилган.

Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бозор директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосарини қўлга олиб, уларнинг “Жентра” автомобилида 24,9 млн. сўм миқдорида маблағ борлиги аниқланган.

6 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Тергов бўлими ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очган, мансабдор шахслар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...