Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида содир бўлган ёнғин юзасидан изоҳ берди.
Вазирлик хабарига кўра, ёнғин ҳақида сигнал соат 16:09 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 8 дақиқада - 16:17 да етиб борган. Ёнғин соат 16:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Шу билан бирга, тармоқларда ёнаётган хонадон деразасида бир киши турганини кўрсатувчи видеолар тарқалди. ФВВ Batafsil.uz мухбирига ёрдамга муҳтож бўлганларнинг барчаси зудлик билан эвакуация қилингани, деразадаги одам қутқарилганини маълум қилди.
Ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас