Загрузка
Загрузка
Фирибгар  автомобиль сотиб  олиш учун салонда ортиқча тўланган  пулларни қайтаришни ваъда қилиб, пластик картадан  маблағларни ўғирлаган
Ҳодисалар

Фирибгар автомобиль сотиб олиш учун салонда ортиқча тўланган пулларни қайтаришни ваъда қилиб, пластик картадан маблағларни ўғирлаган

510
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фирибгар автомобиль сотиб олиш учун салонда ортиқча тўланган пулларни қайтаришни ваъда қилган. Шу йўл билан у пластик картадан маблағларни ўғирлаган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

“2020 йилнинг 10 июль куни соат 19:00 да номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, телеграмм мессенжерида ташкил этилган “Navoiy-Avtosavdo” гуруҳига аъзо бўлган Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.Ж., билан телеграмм орқали ёзишиб, “Gentra” русумли автомашинани харид қилиш учун “Navoiy-avtosalon” МЧЖ га тўланган 94.445.000 сўм миқдоридаги пуллардан бир қисми ортиқча тўлов эканлигини билдирган”, - дея маълум қилмоқда Тергов департаменти.

Фирибгар июль ойида пул тўлаган харидорларга компания аниқланган тафовутни қайтариб беришини билдириб, пластик картанинг махфий кодини билиб олган ва 6 миллион сўмдан ортиқ маблағни ечган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни 25 ёшли Ш.Ҳ., содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...