Фирибгарлар пластик карталардан пулларни ечиб олишнинг янги усулини ўйлаб топишган. Энди улар давлат томонидан ўзбекистонликларга тўлов  ваъда қилишмоқда
Ҳодисалар

Фирибгарлар пластик карталардан пулларни ечиб олишнинг янги усулини ўйлаб топишган. Энди улар давлат томонидан ўзбекистонликларга тўлов ваъда қилишмоқда

707

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фирибгарлар пластик карталардан пулларни ечиб олишнинг янги усулини ўйлаб топишган. Энди улар давлат томонидан ўзбекистонликларга тўлов ваъда қилишмоқда. Бу ҳақда ИИВ маълумотлари асосида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Кейинги пайтларда ўзбекистонликларга оммавий равишда Телеграм орқали ёлғон хабарлар келиб тушмоқда. Хабарларда ёзилишича, фуқаролар гўёки қандайдир Ягона давлат ёрдам реестрига киритилган бўлиб, уларга 400 минг сўмдан 1 миллион сўмгача пул тўлови берилиши керак экан.

Тўловларни Uzcard Investment компанияси амалга оширар экан. Бунинг учун фойдаланувчиларнинг шахсига оид ва банк пластик картаси маълумотлари, телефон рақамини ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритиш талаб этилган. Бундан ташқари, жиноятчилар uz-investt н.space номли сохта сайт ҳам ташкил этишган.

Натижада, катта маблағга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчи тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритиши билан интернет-фирибгар томонидан банк пластик картасини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратади.

Ёдда тутингки, Uzcardнинг расмий сервислари  uzcard.uz. доменида рўйтхатдан ўтган. Бошқа ташқи ҳаволалар компанияга тегишли эмас. Шунингдек, Uzcard ходимлари ва банк вакиллари ҳеч қачон махфий СМС-код ёки шахсий маълумотни сўрашмайди.

Агарда фирибигарлар қурбонига айланган бўлсангиз, дарҳол хизмат кўсратувчи банк ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилинг.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...