Фирибгарлар Россияга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонлик  талабалар учун махсус чартер рейслари ҳақида миш-мишлар тарқатмоқда.  ТИВ ҳозирча чегаралар  ёпиқлигини  маълум қилган
Ҳодисалар

Фирибгарлар Россияга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабалар учун махсус чартер рейслари ҳақида миш-мишлар тарқатмоқда. ТИВ ҳозирча чегаралар ёпиқлигини маълум қилган

328

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фирибгарлар Россияга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонлик талабалар учун махсус чартер рейслари ҳақида миш-мишлар тарқатмоқда. ТИВ ҳозирча чегаралар ёпиқлигини маълум қилган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, Россия Федерацияси Таълим ва илм-фан вазирининг буйруғи билан 2021 йил 8 февралдан бошлаб ушбу вазирлик ҳузуридаги олий ўқув юртларида кундузги ўқиш жараёни бошлаш кўзда тутилган.

“Оммавий ахборот воситаларида Россия томонининг анъанавий ўқиш шаклини бошлаш тўғрисида хабарлар тарқалгандан сўнг Россияга қайтиш истагидан бўлган ўзбекистонлик талабаларнинг турли сохта ҳужжатлар, шу жумладан, чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериш учун Россия олий ўқув юртлари номидан сохта таклиф хатлари тайёрлашга ихтисослашган шубҳали шахсларга мурожаат қилиш ҳолатлари учрамоқда”, - дея маълум қилмоқда ТИВ.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Ўзбекистондан Россияга чартер рейсига талабалар рўйхати тузилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқдаки, бу Россия Ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги 635-р-сонли “Россия Федерациясига хорижий фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар киришини вақтинча чеклаш ҳамда визалар ва таклифларни расмийлаштиришни вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги қарори талабларига зид. Ҳозирги вақтда Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмайди.

“Шундай қилиб, Россия халқаро аэропортларига чартер рейслари билан келган Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтишда ва тасдиқловчи ҳужжатлар юзасидан муаммоларга дуч келишлари мумкин”, - дея таъқидламоқда вазирлик.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шубҳали шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ва алданиб қолмаслик, Россия ҳудудига киришда рад жавоби олмаслик учун ҳамда чартер рейслари ташкилотчилари ва авиаташувчилар билан суд жараёнларининг олдини олиш мақсадида, олий ўқув юртлари халқаро бўлимлари билан доимий равишда алоқада бўлиб туриш ва чегаралар очилгунга қадар масофавий таълимни давом эттириш сўралади”, - деб маълумот берган ТИВ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+