Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентдаги валюта айирбошлаш шаҳобчаларидан бирида фирибгарлар сохта 29 минг еврони сўмга алшмаштирмоқчи бўлишган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ёш йигит алмаштириш учун банкка қиймати 500 еврога тенг бўлган 58та купюрани тақдим этган. Аммо пул бирликлари банк ходимларида шубҳа уйғотганлиги учун улар дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилишган. Тошкент шаҳар ИИББ экспертиза-криминалистика маркази мутахассислари пуллар сохта эканлигини аниқлашган.
Маълум бўлишича, қўлга олинган Акмал пулларни банкда сўмга алмаштириш учун Аскар исмли танишидан олган. Акмалнинг таъкидлашича, у пулларнинг сохта эканлигини билмаган. Аскар эса қидирувга эълон қилинган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида экспертиза-криминалистика маркази томонидан сўм ва хориж валютаси бўйича 67та экспертиза ўтказилган бўлиб, 59та ҳолатда пул бирликларини сохталаштириш ҳолатлари аниқланган.
ИИББ экспертиза-криминалистика маркази мутахассиси Ғайрат Набиевнинг айтишича, ҳақиқий пулни сохтасидан бир нечта белгилар бўйича фарқлаш мумкин. 2006 йилда ишлаб чиқарилган 100 долларга тенг банкнотанинг юза қисми силлиқмас, матн ва рақамлар бир бирига мувофиқ келиши лозим. 500 еврога тенг банкнота эса номиналнинг рангбаранг белгиси, ҳимоя ипи, қиррали сурат ва голограммага эгадир.
Сохталаштиришнинг мураккаб даражалари экспертлар томонидан махсус мосламалар ёрдамида аниқланади.
Пойтахт ИИББ ҳақиқийлига шубҳа уйғотадиган пл бирликлари орқали тўловни амалга оширмасликни эслатиб ўтадки. Зеро, сохта пул бирликларини ишлатиш жиноят саналади. Бундай ҳолатларда сохта пуллар қаердан келиб қолганлигини аниқлаб, зудлик билан ички ишлар идораларига мурожаат қилиш лозим.
Изоҳлар мавжуд емас