Загрузка
Загрузка
Фуқаро Бўстонлиқ туманида ҳокимиятдаги танишлари орқали ер олиб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган
Ҳодисалар

Фуқаро Бўстонлиқ туманида ҳокимиятдаги танишлари орқали ер олиб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган

421
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тўрт марта судланган рецидивист туман ҳокимлигидаги танишлари орқали Бўстонлиқ тумани Ҳожикент қишлоғидан 1 гектар ер ажратиш учун 160 минг доллар талаб қилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Аванс сифатида 80 минг долларни олаётган пайтида у ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Аниқланишича, бу ерлар 2007 йилда деҳқон хўжалигини ташкил қилиш учун фирибгарнинг қариндошлари номига расмийлаштирилган экан. Улар ҳам 80 минг долларни олиш учун у билан бирга боришган.

Бундан ташқари, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Ургут туман бўлими мутахассиси 2000 доллар олаётган пайтда қўлга олинган. У “Сариқтепа” массиви ҳудудидаги 15 сотих ташландиқ ерга эгалик ҳуқуқини берувчи туман хокимининг қарорини олиш учун кўмаклашишга ваъда берган.

Бундан ташқари, Жиззах вилояти Зарбдор тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходими Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқарога ушбу туман ҳудудидан чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этиш учун 40 гектар ерни расмийлаштиришда кўмаклашишга ваъда қилиб, бунинг учун 2000 доллар талаб қилган.

Кадастр ходими талаб қилинган пулдан 10 миллион сўм олаётганида ушланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ҳаракатларга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...