Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида фуқарога номаълум модда ичириб, жантаж учун уни суратга олган Нигерия фуқароси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ушланган. Бу ҳақда Тергов департаментига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Тергов давомида маълум бўлишича, 34 ёшли Нигерия фуқароси Ўзбекистонга инглиз тилини ўргатиш учун келган. Бир куни ўзбекистонлик таниши уни уйига таклиф қилган.
Меҳмондорчилик давомида нигерияликлар фуқаро уй эгасининг стаканига номаълум модда қўшган. Сўнг уни маст ҳолда суратга олиб, расмларни тарқатмаслик учун беш миллион сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида жиноятчи аввал келишилган маблағдан икки миллион сўм олаётганида пойтахтнинг Юнусобод туманида қўлга олинган.
Нигерияликка нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) бўйича жиноий иш очилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас