Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда болаларни ўғирлайдиган  гуруҳлар йўқлигини таъкидлади
Ҳодисалар

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда болаларни ўғирлайдиган гуруҳлар йўқлигини таъкидлади

462

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда болаларни ўғирлайдиган гуруҳлар йўқлигини таъкидлаган. Бу ҳақида вазирлик маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Юртимиз бўйлаб бола ўғрилари пайдо бўлган”лиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Шунингдек, юртимиз бўйлаб ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ”, -дея маълум қилмоқда вазирлик. 

ИИВ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима уйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда. 

«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлиб қолманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Ички ишлар органлари билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг”, -дея хабар қилди ИИВ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...