ИИББ томонидан янги “дрифтчи” қўлга  олинган. Бу гал Mercedes Benz ҳайдовчиси “найранг”   қилган
Ҳодисалар

ИИББ томонидан янги “дрифтчи” қўлга олинган. Бу гал Mercedes Benz ҳайдовчиси “найранг” қилган

561

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ томонидан янги “дрифтчи” қўлга олинган. Мухбиримиз хабер беришича, бу гал Mercedes Benz ҳайдовчиси “найранг” қилган. 

Эслатиб ўтамизки, 2022 йилнинг 2 январь куни ижтимоий тармоқларда   “Mercedes Benz E 200”   русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда “дрифт” қилаётгани акс этган видео тарқалди.

ИИББ бу ҳолатни қуйилагича изоҳлаган.

“Ушбу ҳолат 2022-йил 1-январ куни тахминан соат 02.10 да Чилонзор туманида 35 ёшли Б.Л. томонидан, “Mercedes Benz E 200” русумли автомобилда содир этилган. Ушбу ҳолат юзасидан Б.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига прим.5 2-қисм мувофиқ баённома расмийлаштирилган”, -дея қайд этмоқда ҳуқуқ тартибот идораси.

Бу моддага асосан БҲМнинг уч баравари – 810 минг сўм миқдорида жаримага тортиш белгиланган.

Илгарироқ яна бир дрифтчи – “Спарк” автомобилининг 20 ёшли ҳайдовчиси ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...