ИИББ Тошкентда ёш йигитнинг шов-шувли ўлдирилишини изоҳлади. Унинг 17 ёшли қотили ушланган
Ҳодисалар

ИИББ Тошкентда ёш йигитнинг шов-шувли ўлдирилишини изоҳлади. Унинг 17 ёшли қотили ушланган

1358

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, ИИББ Тошкентда ёш йигитнинг шов-шувли ўлдирилиши юзасидан изоҳ берган.

“5 июнь куни соат 00.10 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 25 ёшли Иван А. санчилган-кесилган жароҳатлар билан шифохонага тушганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Йигит олган жароҳатлари сабабли тез орада ҳаётдан кўз юмди”, - дея хабар бермоқда ИИББ.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилиши давомида жиноят қидирув хизмати ходимлари аниқлашларича, 4 июнь куни тахминан соат 23.30 да Иван А. таниши 35 ёшли Зокир Н. билан бирга маст ҳолатда бўла туриб, уч нафар ёш йигит: 18 ёшли С.Х ва 17 ёшли И.Ю. ва А.В.лар билан жанжаллашиб қолишган.

Жанжал вақтида Иваннинг кўкрак қисмига И.Ю. буклама пичоқ билан урган.  

Мазкур ҳолат асосида Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов учун Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига йўналтирилган.

Шу куннинг ўзида – 5 июнь куни И.Ю. ўз хоҳишига кўра Яшнобод тумани ИИО ФМБга ўз айбига иқрор бўлиб келган ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинган.

6 июнь куни И.Ю.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси 1 қисмида (“Қасддан одам ўлдириш”) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун айблов тақдим этилган. Яшнобод тумани жиноий ишлар бўйича суди И.Б.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+