Загрузка
Загрузка
ИИББ Тошкентдаги тўйда меҳмонлардан бири тўппончадан ўқ узганлиги бўйича изоҳ берди
Ҳодисалар

ИИББ Тошкентдаги тўйда меҳмонлардан бири тўппончадан ўқ узганлиги бўйича изоҳ берди

843
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, ИИББ Тошкентдаги тўйда меҳмонлардан бири тўппончадан ўқ узганлиги бўйича изоҳ берган.   

Эслатиб ўтамизки, кеча Интернет тармоғида тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётганини акс этган видео тарқалди.

"Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур видео ўрганилди, видеодаги одамларнинг, хусусан ўқ узган кишининг шахси аниқланди. Ўқ узган киши – Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек эканлиги маълум бўлди. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлмиш куёвга тўй куни куёв-жўралик қилган”, - дея маълум қилмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

19 сентябрда, тўй куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик “қизиқарли ролик” тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ пластмасс тўппончани осмонга кўтарган. Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган.

4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони инстаграмдаги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+