Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББ Тошкентдаги тиббиёт марказларидан бирида эркак ва икки нафар аёл ўртасида юз берган жанжал бўйича изоҳ берган. Буни акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар можаро иштирокчиларининг паст даражадаги маданияти ҳақида ёзишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
4 май куни кечқурун 1992 ва 1996 йилларда туғилган икки опа-сингил навбат кутмасдан Юнусобод туманидаги хусусий тиббиёт клиникасидаги врач қабулига киришган. Бу бошқа беморларнинг норозилигига сабаб бўлган. 28 ёшли эркак уларнинг бу қилмишига кескин эътироз билдирган. Натижада ўртада жанжал келиб чиққан.
“Биз ЛОРни кутиб тургандик, навбатсиз кирганимиз йўқ. Жиянимиз бетоб бўлиб қолди, унинг ҳарорати юқори эди. Клиникада бир эр-хотин ўтирган экан. Биз шунчаки боланинг томоғини кўрсатишимиз кераклиги айтдик, лекин аёл бизни тарбиясиз деб атади. Мен унга аралашмаслигини айтдим. Сўнгра эркак бизга қўл кўтарди. Унинг ҳақорат сўзларини кўтара олмадик”, - деди жанжалда қатнашган опа-сингиллардан бири.
“У ҳақорат қила бошлади, қўл кўтарди ва мен ўзимни ҳимоя қилдим. Бу воқеанинг содир бўлганидан афсусдаман. Мен ҳеч қачон ва ҳеч кимни хафа қилмаганман. Унинг ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ”, - дея таъкидлаган иккинчи қиз.
Эркакнинг сўзларига кўра, ҳолат мутлақо бошқача бўлган. Буни видеолавҳалар ҳам тасдиқлаб турибди.
“Биз клиникага кирдик, навбат учун талон олдик. Кейин врач ҳузурига иккита аёл кирди. Мен боламни кўрсатишим лозимлигини айтсам, улар аввал ўзларинининг болаларини кўрсатишлари кераклигини айтишди. Шундан жанжал келиб чиқди. Шу пайтда иккита эркак хонага кириб, машинани четга олиб қўйишни сўради. Бунга жавобан қизлардан бири унга қўпол жавоб қайтарди ва сўкди. Хотиним уларга гапириш фойдасиз эканлигини айтди, буни эшитган қизлардан бири аёлимни ҳақорат қила бошлади. Бу менинг нафсониятимга тегиб кетганлиги боис, уларни ҳам ҳақорат қилдим”, – деди можарода қатнашган эркак.
Унинг айтишича, иккинчи қиз ташланиб кетиб, унга қўл кўтарган.
“Кейин у хотинимни тепди. Мен оиламни ҳимоя қилишим керак эди, жаҳлим қичди, бизни айримоқчи бўлишсада, мен ҳам уни оёғим билан тепдим”, - деди у.
Ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов чоралари давом этмоқда. Ўрганиш жараёнида бир қизиқарли тафсилот юзага чиққан. Аниқланишича, шу йилнинг февраль ойида иккала аёл ҳам шунга ўхшаш жиноятни содир этишда гумонланган экан.
Суд-тиббий экспертизасини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас