ИИВ Фарғона ва Тошкентда болаларни ўғирлаш ҳолатлари ошганлиги тўғрисидаги хабарни инкор қилди
Ҳодисалар

ИИВ Фарғона ва Тошкентда болаларни ўғирлаш ҳолатлари ошганлиги тўғрисидаги хабарни инкор қилди

370

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда нохуш бир хабар тарқалмоқда. Унинг муаллифлари айтишича, Тошкент ва Фарғонада оммавий тарзда болаларни ўғирлаб кетаётган жиноий гуруҳ ишлаётган эмиш. ИИВ бу хабарни инкор қилиб, фуқаролардан ижтимоий тармоқларнинг текширилмаган маълумотларига ишонмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқдир. Интернетда ёлғон маълумотларни тарқатаётган шахсларнинг ҳатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади”, - дея маълум қилган ИИВ матбуот-хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов.

Шунингдек, бу хабарни ҳукуматнинг фейкларни инкор қилувчи расмий Телеграм-канали ҳам уйдирма деб топган.

“Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжерида гўёки Тошкентда болаларни ўғирлаб кетиш ҳолатлари кўпайгани, Фарғонада эса   болаларни ўғирлаб кетаётган жиноий гуруҳ ишлаётгани ҳақидаги хабар тарқалмоқда. Бу маълумот ҳақиқатга мос келмайди”, - дея маълум қилмоқда AntiFake.uz.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...