Загрузка
Загрузка
ИИВ Olx платформаси орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирмоқда
Ҳодисалар

ИИВ Olx платформаси орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирмоқда

1243
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ Olx платформаси орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар беради.   

“Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро Туркия давлатига бориб ишлашни режалаштиради. Бироқ, у хорижга бориб ишлаш тўғрисидаги маълумотларни расмий меҳнат агентликлари орқали эмас, балки olx.uz платформасидан излайди. Натижада у olx.uz платформасида ишлаш учун Туркияга юбориш бўйича профессионалга айланган “Жамшид” исмли шахснинг "фирибгарлик тўри"га илинади”, -деб маълум қилмоқда вазирлик. 

Фирибгарлик схемаси жуда оддий тузилган. “Olx.uz” платформасида иш излаётган фуқаро "Туркия давлатига ишга юборимиз" номли эълонга кўзи тушади. Эълонни жойлаштирган "Жамшид" уни Туркия давлатига ишга юбориб, ойига 1000-1500 АҚШ доллари ойлик маош тўлайдиган иш ўрни топиб беришни ваъда қилади. Бироқ, виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввалдан 500 АҚШ доллар сўрайди.

Оқибатда фуқаро қариндош-уруғларидан йиғиб-териб жами 1,5 млн. сўм маблағ тўплайди ва ушбу пулларни "Жамшид"нинг пластик картасига ташлаб беради. Фирибгар шунча маблағни қўлга киритгандан сўнг фуқаро билан ўзаро ёзишмаларни ўчириб ташлайди ва у билан алоқани тўхтатади.

Алданган фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ариза ёзганидан сўнг, жиноий иш қўзғатилган. Тергов давомида аниқ бўлишича, фирибгарлик Фарғона вилоятида яшовчи 24 ёшли эркак томонидан содир этилган. Айни пайтда у қўлга олинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...