Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Икки нафар аёл ва ёш қиз Тошкентнинг дорихона ва дўконларида ўғирлик қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жиноятчиларнинг ишлаш “схемаси” оддий бўлган - улар рўмол боғлаб, тиббий ниқоб таққан ҳолда дорихона ва савдо нуқталарига кириб борган. Аёллардан бири сотувчини чалғитиб турган, иккинчиси уяли телефонни олиб, қизчага узатган. Қизча эса ўз ўрнида телефонни сумкасига яширган.
Тезкор чора-тадбирлар давомида ҳуқуқ-тартибот ходимлари 32 ёшли аёлни қўлга олган. Унинг айтишича, ўғирликда тўртинчи шерик ҳам иштирок этган. Айни пайтда жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари қидирилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жиноят иши очилган. Аёл ҳибсга олинган.
Изоҳлар мавжуд емас