Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Икки нафар йигит Photoshop ёрдамида уятсиз суратларни тайёрлаб, тарқатмаслик учун таниш қизлардан пул талаб қилишган. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” Телеграм-каналига асосланиб, Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Бири Шахрисабдан, яна бири Муборакдан бўлган икки нафар ёш йигит Деҳқонобод туманида яшовчи қизлар билан танишишган. Вақт ўтиши билан, ёшлар ўртасида виртуал дўстлик юзага келган.
Кейинчалик, қизларни севиб қолган йигитлар муносабатларнинг янги босқичига ўтишган.
Йигитлар таниш қизларнинг суратларига Photoshop ёрдамида ишлов бериб, уларга уятсиз тус беришган. “Бетакрор” суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилиб, улар қизлардан пул талаб этишган.
Сабр косаси тўлган қизлар ички ишлар идорасига арз қилишган. Экспертиза суратларга “яхшигина ишлов берилганини” исботлаган. Пул илинжида нотўғри йўл тутган йигитлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 15 сутка қамоққа олинган.
Изоҳлар мавжуд емас