Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ТИВ берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар беришича, ҳожатхонада чекканлиги учун икки нафар ўзбекистонлик самолётдан тушириб колдирилган.
“29 октябрь куни давлатдан чиқариш тартибида Ўзбекистонга учиб кетиши лозим бўлган Х.А. ва Ш.Т исмли Ўзбекистон фуқаролари самолёт учишига қадар ҳожатхонада тамаки махсулотларини чекканликлари учун Екатеринбург-Тошкент йўналиши бўйича “Урал авиалиниялари” авиакомпанияси рейсидан туширилган”, -деб ТИВ маълум қилмоқда.
Ўзбекистонликлар Свердлов вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш Марказига олиб борилган. Энди улар ўз ҳисобларидан қайта чипта сотиб олишга мажбур бўладилар. Илгари Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Х.А. учун Ватанига қайтиш сертификати расмийлаштирилган бўлиб, чипта Россия федерал бюджети ҳисобидан олинган эди.
Изоҳлар мавжуд емас