Загрузка
Загрузка
Икки ўсмир ишлатилган Iphone 11 PROни сотиб олиб, унда интим характердаги фотосуратларни топишган. Шундан сўнг улар телефоннинг  собиқ эгасига товламачилик қила бошлашган
Ҳодисалар

Икки ўсмир ишлатилган Iphone 11 PROни сотиб олиб, унда интим характердаги фотосуратларни топишган. Шундан сўнг улар телефоннинг собиқ эгасига товламачилик қила бошлашган

699
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Икки ўсмир ишлатилган Iphone 11 PROни сотиб олиб, унда интим характердаги фотосуратларни топишган. Шундан сўнг улар телефоннинг собиқ эгасига товламачилик қила бошлашган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мобиль қурилма хотирасида қандай маълумотларни сақлаймиз? Бу ёзишмалар, квитанциялар, ҳужжат файллари ва бошқа кўп нарсалар бўлиши мумкин, аммо асосийси - ҳаётимизнинг муайян дақиқаларидан далолат берадиган фотосуратлар бўлади. Фотосуратлар жанрлари турлича бўлиши мумкин, биз болаларимиз, яқинларимиз, табиат, ҳайвонларни суратга оламиз, лекин шахсий ҳаётга оид фотосуратлар ҳам мавжуд. Мабодо мобиль телефонингиз нопок кишилар қўлига тушиб қолса, бу расмлардан товламачилик қиладиган инсофсиз одамлар фойдаланиши мумкин.

Баходир қўнғироқ қилган кишига мобиль телефонни яқинда сотиб олганини, уни эҳтиёткорлик билан ишлатганини ва 700 долларга сотмоқчи эканлигини тушунтирган. Харидор бунга рози бўлган ва улар учрашишга келишиб олишган. Эртаси куни Баходир учрашув жойига борса, уни иккита йигит уни кутиб турганини кўрган.

Кейинчалик маълум бўлишича, улар 23 ёшли Валижон ва 21 ёшли Зокиржон бўлган. Баходир қутидан уяли телефонни олиб, мижозларга берган. Телефон уларга ёққан, лекин одоб доирасида бир оз савдолашилгандан   кейин, товар нархи 500 долларга туширилган.

Пулни олган Баҳодир, мавжуд маълумотларни ўчириб ташлаши учун унга мобил телефонни беришни илтимос қилган. Аммо харидорлар буни ўзлари қилишларини айтиб, уни тинчлаштиришган. Шунга келишиб, улар тарқалиб кетишган.

Бир кундан сўнг Баҳодирнинг мобиль телефонига қўнғироқ бўлган. Кечаги мижоз Валижон қўнғироқ қилаётган экан. У Баҳодирнинг телефони хотирасида компроматли суратларини топганликларини айтиб, турли веб-сайтларга жойлаштириш орқали уни бутун Ўзбекистонга шарманда қилишини билдирган.

Баҳодир ҳайратдан қотиб қолган. У мобиль қурилма хотирасидаги барча маълумотларни ўчиришга ваъда берган одамлардан бундай пасткашликни кутмаган эди. Фотосуратларни Интернетга жойлаштирмаслик эвазига Валижон 1500 доллар талаб қилган. Баходир унда бундай маблағ йўқлигини айтиб, 700 доллар таклиф қилган.

Товламачи шу пулга рози бўлган. Баҳодир яқинларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. У қариндошларига фотосуратлар ва товламачилик ҳақидаги ҳақиқатни айтиб берган. Яқинлари унга ички ишлар органларига мурожаат қилишни маслаҳат беришган.

Товламачиларга қўнғироқ қилиб, Баҳодир учрашув вақти ва жойини белгилаган. Пулларни олиш пайтида икки товламачи ҳам жиноят қидирув ходимлари томонидан ҳибсга олинган. 23 ёшли Валижон ва 21 ёшли Зокиржонга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик) бўйича жиноят иши очилган.

Мазкур қилмиш учун қонунда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...